[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

13.06.2025. Тошкент вилоятининг гўзал табиати бағрида жойлашган “Геолог” болалар оромгоҳида “Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси” ва “Сартарошлар уюшмаси” ҳамкорлигида “Ёш касб эгаси” танлови, “Устоз-шогирт анъаналари”, “Официантлар кўрик-танлови” ҳамда Республика Кенгаши Спартакиадаси ташкил этилди. Ушбу тадбирлар “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” муносабати билан ўтказилаётган “Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳафталиги” доирасидаги муҳим лойиҳалардан биридир.

Тадбирнинг бош шиори сифатида қабул қилинган “Касаба уюшмалари ҳаракати — меҳнаткашларнинг 120 йиллик бирдамлик рамзи!” деган даъватда ижтимоий тараққиёт, инсон қадри ва меҳнатга бўлган ҳурмат акс этган. Ушбу тадбирда “Ёш касб эгаси”, “Устоз-шогирт анъаналари”, “Официантлар танлови” ҳамда Республика Кенгаши Спартакиадаси каби муҳим йўналишлар бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Уларда 100 нафарга яқин ёшлар, касбий таълим муассасалари талабалари, фаол ишчи-ходимлар, меҳнат фахрийлари ҳамда бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган меҳнаткашларнинг оила аъзолари фаол иштирок этдилар.

Президентимизнинг ташаббуси билан жорий этилган дуал таълим тизими доирасида ўтказилган ушбу тадбирларда ёшлар иш жойида тўғридан-тўғри амалиёт ўташ орқали ўз касбий кўникмаларини намоён этишди. Бу тизим, бир томондан, иш берувчилар эҳтиёжига мос кадрларни тайёрлашга, иккинчи томондан, ёшларни меҳнат бозорига тайёр ҳолда кириб келишини таъминлашга хизмат қилади.

Спартакиада доирасида шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон, дартс ва арқон тортиш каби спорт турлари бўйича қизғин беллашувлар ўтказилди. Ғолиблар кубоклар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирнинг ижтимоий аҳамиятини янада ошириш мақсадида маданий-тарбиявий дастурлар, интервьюлар, жонли ижролар ва ёшлар билан суҳбатлар ҳам ташкил этилди.

84 ёшли меҳнат фахрийси Рўзимурод Шокиров тадбирда қатнашиб, шундай деди:

“25 йил тармоқ касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилдим. Лекин ҳозир ҳам «Ёшинг ўтди, пенсионерсан», деб мени четга суришмаган. Бу тадбирларда ҳам ёшларга тажрибаларимни ўргатдим.”

Ёшлар масалалари бўйича раиси маслаҳатчиси Асроржон Мамасодиқов эса шундай фикр билдирди :

“Президентимиз томонидан илгари сурилаётган “Ёшларга оид давлат сиёсати”да ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни бандликка жалб этиш, амалий кўникмаларга эга бўлишига кўмаклашиш ва ташаббускор ёшлар учун кенг имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.”

Айни шу мақсадлар “Ёш касб эгаси” танлови ва спорт мусобақаларида ўз ифодасини топмоқда. Бу ерда ёшлар касбий билим ва маҳоратларини ошириш, тажрибали устозлардан илҳом олиш, жамоавий руҳда фаолият юритиш ва келажакда ўз ўрнини топа оладиган соҳа эгаси бўлиш йўлида муҳим қадам ташлаш имконига эга бўлмоқда. Бу — касаба уюшмаларининг ёшлар истиқболига қаратилган эътиборининг амалдаги самарасидир.

Танлов доирасида ошпазлик, сартарошлик ва официантлик йўналишлари бўйича турли ҳудудлардан ташриф буюрган ёш мутахассислар ўз маҳоратларини намоён этишди. Ғолиб деб топилган иштирокчилар Республика Кенгаши дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори асосида қатнашчилар Тошкент шаҳридаги тарихий ва маданий обидаларга саёҳат қилишди. Бу ташрифлар хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва ички туризмни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатига ҳамоҳанг йўналишда амалга оширилди.

Мазкур тадбир — фақат рақобат ва ғолиблик эмас, балки ёшларни касбга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш, устоз-шогирт анъаналарини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, касаба уюшмалари нуфузини мустаҳкамлаш каби тарбиявий ва ижтимоий вазифаларни ўз ичига олган лойиҳадир.

Касаба уюшмалари ҳаракати мамлакатимизда фақат меҳнат муносабатларининг эмас, балки ёшлар сиёсати, ижтимоий ҳимоя, касбий етишиш ва маърифий ҳаётнинг ҳам ажралмас қисми эканини яна бир бор намоён этди. “Геолог” оромгоҳида ўтказилган ушбу тадбир касб орқали камолот сари интилаётган ёшлар учун катта амалий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўлди.