[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

13.06.2025. 12 июнь — Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни муносабати билан “Алпомиш” болалар оромгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда оромгоҳда дам олаётган болалар, вилоят кенгаши ходимлари, Болаларни соғломлаштиришни ташкил этиш департаменти раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Сухроб Рафиков қатнашиб, болаларга Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш кунининг аҳамияти, мажбурий болалар меҳнатига йўл қўймаслик ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунча берди.

Тадбир доирасида “Тараққиёт аниқ, аммо қилинадиган ишлар кўп: саъй-ҳаракатларни тезлаштирайлик!” шиори остида расм чизиш танлови ва шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилди.

Тадбир якунида расм танлови ва спорт мусобақалари ғолибларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди. Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ тарбиячилар Хоразм вилоятига саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат билан тақдирландилар.