[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

19.06.2025. Фарғона вилоятида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Аввало, етакчининг беш йиллик фаолияти ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномалари орқали ўртача бир ходимга сарфланган маблағ 2022 йилда 5 млн 431 минг сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилда 10 млн 523 минг 714 сўмга етгани қайд этилди.

Фаолият давомида Меҳнат инспекцияси томонидан 6 564 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 5 млрд 670 млн 343 минг сўм ундириб берилди.

Жамоатчилик назорати давомида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, кўрилган чоралар натижасида 4 401 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланди ва улар фойдасига 4 млрд 537 млн 433 минг сўм ундирилди.

Судларга 62 та даъво киритилиб, 659 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланди ва улар фойдасига 1 млрд 152 млн 910 минг сўм ундириб беришга эришилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ишчи-ходимларни касаба уюшмаси ҳимоясига олиш, касаба уюшма афзалликларини тарғиб қилиш орқали аъзолар сони 34 743 нафарга етди.

Меҳнат муҳофазасига жиддий эътибор қаратилди. Жумладан, 2021–2025 йилларда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида 5 604 та тадбир ўтказилиб, улар учун 536 млрд 621 млн 352 минг сўм маблағ сарфланди.

Ходимларни иш берувчи томонидан даврий тиббий кўрикдан ўтказиш учун 24 млрд 181 млн сўм, махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш учун эса 55 млрд 305 млн 436 минг сўм маблағ йўналтирилди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида жамоа шартномалари ва тармоқ келишувлари асосида 9 152 нафар киши саёҳатга жўнаб кетди. Улардан 4 863 нафари ўз ҳудудидаги диққатга сазовор жойларга, 4 144 нафари тарихий шаҳарларга, 145 нафари эса Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига сафар қилди.

Охирги беш йил мобайнида тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 7 844 нафар ходим ва уларнинг қариндошлари Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда саломатликларини мустаҳкамладилар. Бу мақсадда ижтимоий-суғурта бюджети ҳисобидан 11 млрд 569 млн 873 минг сўм ва касаба уюшма бюджети ҳисобидан 10 млрд 491 млн 416 минг сўм, жами 33 млрд 61 млн 289 минг сўм йўналтирилди.

Шунингдек, 42 847 нафар тиббиёт ходимларининг фарзандлари вилоятдаги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олди.

Байрамлар арафасида меҳнат фахрийлари, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилди. Умуман, энг катта эътибор — аъзоларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Маърўзаларни тинглаган делегатлар касаба уюшманинг Фарғона вилоятидаги фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.

Конференция давомида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгаши раиси лавозимига номзодлар кўрсатилди. Яширин овоз бериш натижасига кўра, энг кўп овоз тўплаган Шоҳидахон Каримова раиси этиб сайланди.

Конференцияда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳоджон Ханапияев, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Абдуғаффор Салихов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳамда 74 нафар делегат иштирок этди.