06.02.2015. “Микрокредитбанк” АТБ Самарқанд вилояти филиали бошланғич касаба уюшмасида меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, хавфсизлик техникасини таъминлашга доир тадбир бўлиб ўтди.
Соҳага оид ишларни ташкил этиш, иш юритиш, банк соҳасида меҳнатни муҳофазалаш қоидалари, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар юритилиши билан танишилди ва кўмак берилди.
— Меҳнат муҳофазасини таъминлашда бошланғич касаба уюшмалари иш берувчининг энг яқин кўмакчиси бўлмоғи зарур, — дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Усмон Каримов. — Мазкур ташкилотда эса ана шу йўналишдаги ишлар намунали ташкил этилганлигини кўрдик.