[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.02.2015. Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш борасида Марғилон тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан талай ишлар амалга оширилди.

— Қўмита йиғилишлари мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишида, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сафимизда тажрибали устозлар борлиги эса ходимлар ўртасидаги аҳилликка тамал тоши қўйиб, тарбиявий ишларимизнинг намунали бўлишига гаров бўлаяпти, — дейди касабақўм раиси Рустамжон Қорабоев. — 2014-2016 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномаси бандлари изчил бажариб келинаяпти.

Жамоа ўртасида тез-тез спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантирилмоқда. Шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларига зарур маданий-маиший шароитларни яратишда фаолларнинг жонкуярлиги қўл келмоқда. Ўтган йил ёзги таътил мавсумида 50 нафар ходим фарзандлари вилоятнинг сўлим гўшаларидаги «Ҳумо», «Сотволдиев» оромгоҳларида ҳордиқ чиқарди. 87 нафар ходим «Чимён», «Косонсой», «Оқтош», «Зомин» каби санаторийларда ўз саломатликларини тиклади. 342 нафар эҳтиёжманд ходимга моддий ёрдам кўрсатилиб, 24 нафар фахрийнинг ҳолидан хабар олинди.