[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

10.07.2025. Жорий йилнинг 7 июль куни Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоят ҳокими, сенатор Нормат Турсунов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев ва Федерациянинг ташкилий ишлар бўлими мудири Жаҳонгир Ихтияров, шунингдек вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, бошланғич касаба уюшмалари раислари, делегатлар hamda ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш ва мамлакатимизни дунёга танитиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва туб ўзгаришларга тўхталиб, касаба уюшмаларининг бу жараёнлардаги ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган ҳамкор ташкилотлар вакиллари касаба уюшмалари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик, амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Делегатлар кенгашнинг ўтган даврдаги фаолиятини қониқарли деб баҳолашди.

Сайлов жараёни яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши раиси, унинг ўринбосари, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари ҳамда IX Қурултой делегатлари сайланди. Натижаларга кўра, Назира Тоғаева кенгаш раиси этиб, Хуршид Халилов эса раис ўринбосари этиб сайланди.