13.02.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спорт- саломатлик гарови” шиори остидаги республика спартакиадасининг туман босқичлари қизғин давом этмоқда.
Жорий йилнинг 9 февралидан старт олган спартакиада спорт турлари билан шуғулланувчи, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган хаваскор спортчиларни бир ерга жамлади.
– Мазкур спартакиада ўз номига муносиб тадбир бўлди, – дейди “Спорт-саломатлик гарови” республика спартакиадасининг туман босқичи иштирокчиси, Сирдарё вилоятилик Бобур Тожибоев. – Мен кўп йиллардан буён спорт билан шуғулланиб келаман, лекин бугун меҳнат жамоаларида мен каби спорт билан ҳамнафас бўлган хамкасбларим кўплигини кўриб қувондим.
Мазкур мусобақаларда турли соҳа вакиллари – таълим, фан ва маданият, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, қурилиш, транспорт, давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоқлари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Бобур Тожибоев жамоаси билан спартакиаданинг туман босқичида фаол қатнашиб, бизнинг жамоамизга
– Вилоят ва республика босқичида ҳам иштирок этиб, корхонамизга ғолиблик кубоги билан қайтишни ният қилганмиз, – дея суҳбатни давом эттиради Бобур Тожибоев.