[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

28.07.2025. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигига бағишлаб, “Maxam-Chirchiq” АЖ корхонасида хотин-қизлар иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада корхонанинг турли цехларидан иштирок этган ходимлар яккалик баҳсларида ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Қизғин курашларга бой бўлган беллашувлар натижасига кўра, 1-ўринни ЛКБ ходимаси Л. Галиулина, 2-ўринни 54-цех ходимаси Д. Бахтиярова, 3-ўринни НЎАваА ходимаси А. Мадимарова ва 4-ўринни 3-цех ходимаси Ф. Хакимова эгаллади.
Шунингдек, рағбатлантирувчи ўринларни 54-цех ходимаси М. Камбарова, МEУТ цехи ходимаси М. Алимова, ТЙС ходимаси Р. Холмуротова ва МЛ ходимаси З. Абдурахмановалар қўлга киритдилар.

Ғолиб ва совриндорлар корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси