[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

11.08.2025. Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда халқни рози қилиш йўлида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар натижасида катта ўзгаришларга эришилмоқда. Мазкур изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёнида мамлакатимизнинг энг йирик жамоат ташкилоти бўлган касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон”нинг “Янги касаба уюшмалари” шаклланди ва ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланди. Шу кунларда жойларда тармок касаба уюшмалари кесимида ўтган беш йиллик фаолият чуқур таҳлил килиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олмокда. Жумладан, куни-кеча Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг VI Қрултойи бўлиб ўтди.

Курултойда дастлаб, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба уюшмасининг ўтган беш йиллик фаолиятига доир ҳисоботи делегатлар ва меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Эътироф этилганидек, олиб борилган кегнг камровли ишлар ўзининг самарасини бермокда Жумладан, агар 2020 йил сентябрида аъзолар сони  203 108 нафарни ташкил этган бўлса бугунги кунга келиб, тармок касаба уюшмаси билан 2 136 та янги корхона ва ташкилотлар қамраб олиниши натижасида аъзолар сони яна 308 705 нафарга ошиб, умумий ҳисобда 511 800 дан зиёдни ташкил этмокда.

Ҳисобот даврида касаба уюшмаларининг фаолият йўналишлари бўйича  822 та ташкилотда ўтказилган  9 150 та семинарлар, давра суҳбатлари билан 56 минг 650 нафар ходим қамраб олинди. Фуқаролардан келган жами 227 та мурожаат ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ижобий ҳал қилинди. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 144 минг 389 та тадбир ташкил этилди. Ўтган беш йилда ходимлар учун 1602 та корхонада иш ҳақи коэффициентлари оширилди, 2918 та корхонанинг 272 118 ходимига узайтирилган меҳнат таътили жорий этилди.

Ҳисобот даври мобайнида иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан жами 36 225  нафар ходимга ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий кўмак ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўтган даврда болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ишчи-хизматчиларнинг 10 мингдан зиёд фарзандлари дам олдирилди. Хоразм, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига жами 89 минг 987 нафар ходим ҳамда ёшлар саёҳатларга юборилди. Шу билан бирга жами 16 минг нафар касаба уюшма аъзолари ва фаоллари, талаба ёшларнинг пойтахтимиз театрлари, музейлар, кўргазма заллари ва концертларга ташрифлари уюштирилди.

Қурултойда делегатлар томонидан ҳисобот юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида Республика Кенгашининг фаолияти қониқарли деб топилди. Шунингдек, тафтиш комиссияси ҳисоботи хам тингланиб, тасдиқланди.

Шундан сўнг, муқобиллик асосида яширин овоз бериш йули билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Овоз бериш натижаларига кўра тармоқ касаба уюшмаси раислигига Абдулла Нугманов муносиб кўрилди.

Шу билан бир каторда, Республика Кенгашининг янги таркиби, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойига делегатларлар сайланди. Кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекитсон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати