[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

15.08.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан жорий йилда биринчи марта касаба фаолларига сайланган 50 нафар ёшларнинг Хоразм вилоятига сафари уюштирилди.

Сафарнинг мақсади — касаба уюшмалари тизимидаги илғор тажрибалар билан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, воҳадаги тарихий обидалар ва замонавий иншоотларни зиёрат қилиш.

Сафар доирасида делегация аъзолари Хоразм вилояти кенгаши фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов, АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шавкат Сафарбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, касаба уюшмалари олдида турган долзарб вазифалар, меҳнаткашларни ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалалардаги фаол иштирок ҳақида маълумот беришди.

Учрашув давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан сўнгги беш йиллик фаолиятга бағишлаб тайёрланган таҳлилий китоб Хоразм вилояти кенгашига тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг самарқандлик ёш фаоллар Шовот туманидаги Юсуф Ҳамадоний мажмуасини зиёрат қилдилар. Хива шаҳридаги Ичан Қалъа мажмуасига саёҳат барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Сафар доирасида “Хоразм палас” меҳмонхонасидаги мароқли ҳордиқ, хоразм миллий таомлари ва куй-қўшиқлари иштирокчилар учун ёдгор лаҳзалар улашди.

Бахтиёр Исмаилов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси