20.08.2025. Мустақилликнинг 34 йиллиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан тиббиёт ходимлари фарзандларининг 40 нафарига мактаб сумкалари ва ўқув қуроллари топширилди. Бу эса уларнинг янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда ва муносиб шарт-шароитларда бошлашларига хизмат қилади.
Тадбирда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари ва касаба уюшма қўмитаси раиси тиббиёт ходимлари ва болажонларни қўшалоқ байрам билан табриклаб, ёш авлодни билим олишда зарур моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг жамият тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши