[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

22.08.2025. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя асосида Самарқанд вилоятида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашмаси тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар меҳнат жамоаларида ҳам турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларда ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантириш мақсадида Самарқанд вилоят бирлашмаси томонидан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимларнинг 100 нафар фарзандлари учун маданий-маърифий тадбир ҳамда саёҳат уюштирилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари А. Абдусаидов, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят қўмитаси раиси Т. Алкаров ҳамда болаларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Туман ва шаҳарлардан келган болажонлар қадимий Самарқанд шаҳридаги “Улуғбек обсерваторияси”, “Амир Темур мақбараси”, “Регистон майдони” ҳамда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига ташриф буюриб, тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар билан танишдилар, шунингдек кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар учун тушлик ташкил этилди ва болаларга ўқув қуролларидан иборат эсдалик совғалари топширилди.