[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

25.08.2025. Сайёрамизнинг эртанги куни ва фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис ёшларнинг ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бизнинг устувор вазифамиздир.

Юртимизда ёшларни таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва етук шахс сифатида камол топиши учун замонавий, илғор инновацион имкониятлар яратиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий баркамол, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар кун сайин кучайтирилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ва мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали ҳамда Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчилар билан ҳамкорликда хайрли ташаббусни амалга оширди.

Ташкилотда меҳнат қилиб келаётган 100 нафар ишчи-ходимларнинг фарзандларига мактаб сумкалари ва ўқув қуроллари топширилиб, уларнинг қувончига қувонч улашилди.