[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

26.08.2025. Барчамизга маълумки, касаба уюшмалари – бугунги кунда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда жамиятда ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларини илгари суриш каби йўналишларда фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан республика миқёсида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, “Касаба уюшмалари ҳафталиги” доирасида соҳада меҳнат қилаётган 57 минг нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирокида 67 та корхона ва ташкилотда учрашувлар, 78 та корхонада давра суҳбатлари, 93 та корхона ва ташкилотда спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, кенг жамоатчиликка Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, касаба уюшмалари фаолияти ва устувор вазифалари тўғрисида маълумотлар етказилди.

Бундан ташқари, ҳафталик доирасида “Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Угам” оромгоҳида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол спорт мусобақаси, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан тизимдаги ташкилотлар ўртасида ўтказилган “Қувноқлар ва Зукколар” беллашуви, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ёшлар ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида ташкил этилган саёҳатлар меҳнаткашларда катта таъсурот қолдирди.

Мазкур тадбирлар меҳнаткашлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга муносиб ҳисса қўшди.

Ф. Бобоқулова

Энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси