[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.02.2015. Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ишлар кўлами ва сифатини янада ошириш имкониятларини кенгайтирди.

Президентимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорнинг қабул қилиниши ва ушбу Қарор билан Давлат дастурининг тасдиқлангани жуда ҳам катта ижтимоий аҳамиятга эгадир.

Мазкур дастур сўзсиз ёши улуғ инсонларни, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан бирга улар учун яратилаётган имтиёзлар кўламини ҳам кенгайтиради.

Давлат дастурининг 1-йўналиши кексаларимизнинг ижтимоий ҳимоясини, уларга бўлган эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, улар ҳаёти мазмуни ва сифатини ошириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган.

Давлат дастурининг 2-йўналишида кексаларни, энг аввало, фашизм устидан қозонилган ғалабага эришиш ҳамда она-юртимизни тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш масалалари муҳим ўрин эгаллаган.

Бунда ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун ижтимоий тузилмалар томонидан моддий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш масалалари кўзда тутилган.

3-йўналишдаги алоҳида бўлим Кексаларимизни соғломлаштириш, уларнинг умрларини янада узайтириш, шу мақсадда ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда сифатини ошириш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш масалаларига бағишланган.

Бунда кексаларни:

кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва қон-томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш;

кекса ва ногиронларни ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари билан имтиёзли асосда таъминлаш;

кекса инсонларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар ўрин олган.

4-йўналишда мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакиллари ҳурматини жойига қўйиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган серқирра тадбирларни тизимли равишда амалга ошириш, болалар ва ёшларни ота-онани, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Давлат дастурининг 5-йўналишида ҳар бир инсонга атрофлича эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш, кексалар ҳаёт кечириши ва ҳордиқ чиқаришини ташкил этишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, кексалар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқишлари бўйича клублар ташкил этиш, кекса инсонлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишига эришиш, кексаларнинг қизиқишларига мос махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш кўзда тутилган.

6-йўналишда маҳалла ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасидаги кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторини мустаҳкамлаш, яъни, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш масалалари акс этган.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этишда албатта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳам фаол иштирок этади. Шу мақсадда касаба уюшмалари томонидан тизимли тадбирлар  амалга оширилиши режалаштирилган.

Хусусан, Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларига кўра мамлакат миқёсида 73 минг 690 нафар шу тоифадаги инсонларни ўзларига мақбул вақтларда санаторийларда давлат бюджети ҳисобидан соғломлаштирилиши белгиланган бўлиб, улардан 10 минг 102 нафари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда давлат бюжджети ҳисобидан бепул соғломлаштирилади.

Мазкур йўналишдаги ишларни сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан  тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларнинг моддий-техник негизи мустаҳкамланиб, жаҳон андозалари талабларидаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Тизимдаги барча санаторийларда “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бўлимлари” ташкил этилиб, фахрийларимизнинг жисмоний имкониятларига мос равишда барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Бундан ташқари касаба уюшмалари томонидан кекса инсонларни зарурий тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилади. Бунда тизимдаги санаторийлар атрофидаги ҳудудларда яшовчи кекса авлод вакиллари санаторийлардаги шифокорлар, тор мутахассислар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Санаторийлардаги шифокорлар томонидан ёши улуғ инсонларнинг уйларига борилиб, тегишли тиббий муолажалар ўтказилади.

Шунингдек, Давлат дастури доирасида қўшимча равишда тизимдаги санаторийларда 6 минг нафар ишлаётган кекса инсонларни, пенсионерларни касаба уюшмалари ҳисобидан бепул соғломлаштириш ишлари амалга оширилади. Ушбу мақсадларга қарийб 5 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Маҳаллаларда яшовчи ёлғиз кексаларга, уруш ва меҳнат фронти иштирокчилари яшаётган оилалардан 2 минг нафарига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан электр-маиший техника жиҳозлари  бепул берилади.

Республикамизнинг тарихий шаҳарларига, диққатга сазовор масканлар ҳамда Мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга 1120 нафар уруш ва меҳнат фахрийларининг саёҳатлари ташкил этилади.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида имзоланган жамоа шартномалари ва келишувларига ҳам кекса авлод вакилларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш, саломатликларини мустаҳкамлашга қаратилган янги имтиёз ва қулайликлар киритилмоқда. Жумладан, жамоа шартномалари орқали 84 минг нафар кексалар турли кўринишдаги рағбатлантириш тадбирлари билан қамраб олинади.

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг барчасига Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан манзилли моддий ёрдам кўрсатилади.

23 минг нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида касаба уюшмаларининг ижтимоий кўмак чоралари амалга оширилади. Хусусан, улар озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар билан таъминланади. Уларнинг яшаш жойларини таъмирлашда, коммунал тўловларни тўлашда  моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

“Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиниб, улар учун маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади ва моддий қўллаб-қувватланади.