05.09.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан 26 июнь куни Нурафшон шаҳрида “Касаба уюшмалари ёшлари – янги Ўзбекистон бунёдкори” шиори остида Республика ёшлар форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Тошкент вилоятидаги турли корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган 50 нафар фаол ёшга Жиззах вилоятининг Зомин туманига саёҳат қилиш учун бепул йўлланмалар тақдим этилди.
Жорий йил 3–4 сентябрь кунлари мазкур йўлланмалар асосида ёшлар учун Зомин туманига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат дастури доирасида иштирокчилар тумандаги диққатга сазовор жойлар ва туризм марказларига ташриф буюрдилар, тарихий ва маданий мерос объектлари билан танишдилар ҳамда маданий хордиқ чиқардилар. Шунингдек, саёҳат ёшлар ўртасида дўстона мулоқот ва тажриба алмашишга кенг имконият яратди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский