12.09.2025. Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева Хоразм вилояти театрида Маъмун университети тиббиёт факультети талабалари билан учрашди.
Кенгаш раиси, аввало, бугунги кунда давлат сиёсатининг марказида ёшлар тураётгани, уларнинг иқтидори ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлади. Шу билан бирга, тиббиёт соҳасида таълим олаётган ёшлар зиммасидаги масъулият, шифокорлик касбининг муқаддаслиги ва жамиятда тутган ўрни ҳақида тўхталди.
Шунингдек, таълим ва илм олишнинг ҳаётдаги аҳамияти, замонавий билимларни эгаллаш зарурати ҳамда ёшлар орасида ўқишга бўлган қизиқишни ошириш масалаларига тўхталиб, ўз фикрларини билдирди. Гулсара Қурбонбоева ёшларни илм йўлида интилишга, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшувчи мутахассислар бўлиб етишишга чорлади.
Учрашув давомида касаба уюшмаларининг 120 йиллик тарихи, ишчи-ходимларни ҳимоя қилишдаги роли ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашдаги фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди.
Бахтиёр Исмаилов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси