[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

02.10.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳудудий кенгашлар раҳбарияти ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 сентябрь куни Бухоро шаҳар Касбий кўникмалар марказида “Сайёр қабул”, шунингдек 30 сентябрь куни Бухоро вилоят кенгаши катта мажлислар залида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Мазкур тадбирларда тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг янги сайланган раислари, корхона ва ташкилотларнинг ходимлар билан ишлаш бўйича масъуллари, юристконсултлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ. Киргизалиев, Федерациянинг Юридик бўлими мудири Х. Премқулов, Федерация Меҳнат инспекциясининг меҳнат ҳуқуқи инспектори Н. Асадова ҳамда вилоят прокуратураси масъул ходимлари иштирок этдилар. Очиқ мулоқотлар давомида фуқаролар, корхона ва ташкилот вакиллари, шунингдек янгидан сайланган касаба уюшма қўмиталари раислари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди. Асосий эътибор меҳнат муносабатларидаги муаммолар, жамоа шартномалари тузиш тартиби, ходимларнинг ҳуқуқий муҳофазаси, иш ҳақи ва меҳнат шарт-шароитлари, шунингдек касаба уюшмаларининг асосий вазифаси — ходимларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди.

Мутахассислар томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди. Тадбир иштирокчилари бундай очиқ мулоқотлар жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда самарали восита эканлигини таъкидладилар.