[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

02.10.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва тармоқ тизимидаги корхоналар томонидан  1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институти, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ва Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиалида байрам муносабати билан тантанали тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходимлари иштирок этиб, мазкур олий таълим муассасаларида талабаларга илм сирларини ўргатиб, таълим-тарбия бериб келаётган бир гуруҳ фидоий ўқитувчилар ва жонкуяр мураббийларга Республика кенгашининг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Тантанали тадбирларда талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари барчага байрамона кайфият улашди.