08.10.2025. 7 октябрь куни “Муносиб меҳнат – муносиб ҳаёт асосидир!” шиори остида Бутунжаҳон муносиб меҳнат кунига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши, бошланғич ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят кенгаши раиси ўринбосари Х. Халилов муносиб меҳнатнинг аҳамияти, ижтимоий адолат ва ҳуқуқий ҳимоя масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Семинар давомида вилоят кенгаши бўлим мудири О. Бобомуродов, меҳнат техник инспектори М. Қамбарова, кенгашнинг меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи мутахассиси Ҳ. Эшонқулов ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Т. Тайлоқов касаба уюшмаларида ҳисобот-сайлов ишлари ва ташкилий фаолият, меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат инспекцияларининг ўрни, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий шериклик, мурожаатлар таҳлили ва фуқаролар билан ишлаш каби мавзуларда маъруза қилишди.