13.10.2025. Кексаларни эъзозлаш ҳафталиги доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят кенгаши томонидан фахрийлар учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан вилоятдаги бир гуруҳ меҳнат фахрийлари иштирокида Шовот туманида жойлашган Юсуф Ҳамадоний мажмуасига зиёрат уюштирилди.
Зиёрат давомида фахрийлар мажмуа тарихи, Ғавсул Аъзам, Юсуф Ҳамадоний, Саид Ҳамадоний ва Жиловдор бобо ҳазратларининг ҳаёт йўли ҳамда ислом маърифатини тарқатишдаги хизматлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Фахрийлар юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун дуо қилдилар ҳамда хайрли тилаклар билдирдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят кенгаши томонидан кексаларни қадрлаш, уларга маънавий ва маърифий ёрдам кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский