[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

29.10.2025. Навоий шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва “11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни” муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманни Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов бошқарди. Дастлаб вилоят Кенгаши раиси Назирова Тоғаева сўзга чиқиб, сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ва касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Анжуманда касаба уюшмалари билан медиа соҳаси ўртасидаги ҳамкорлик, журналистлар билан алоқаларни янада кучайтириш йўналишида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Иштирокчилар касаба уюшмаларининг бугунги жамиятдаги ўрни ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.