05.11.2025. Навоий инновациялар университетида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Ижтимоий шериклик — барқарор ривожланиш гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирни университет ректори, профессор Жўрабек Мафлонов очиб берди. У ўз сўзида мамлакатимизда меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси маслаҳатчиси Нормурод Исоқов иштирокчиларни байрам билан табриклаб, касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий шериклик тамойилларининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Шунингдек, тадбирда Федерациянинг вилоят кенгаши бўлим мудирлари — Норимҳол Нурмонова ва Олим Бобомуродов меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, ходимлар ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ижтимоий шерикликни ривожлантириш масалалари юзасидан ўз фикр ва таклифларини баён этди.
Давра суҳбати доирасида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиши, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти кенгаши раиси Наргиза Юлдашева фаол касаба уюшмаси аъзоларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский