[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

06.11.2025. “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” эсдалик нишони — мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи муносабати билан жорий этилган эсдалик мукофоти бўлиб, у меҳнат соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият юритган ва ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда касаба уюшмаси тизимини ривожлантиришда алоҳида ҳисса қўшган фидойиларга тақдим этилади.

Бугун мамлакатимизда касаба уюшмалари ташкил топганига 120 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” ва «11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни» муносабати билан «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида фахрийлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши Фахрийлар кенгаши раиси Равшан Мансуров ва раис ўринбосари Нодир Дехканов иштирок этди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, ҳозирда нафақада бўлган 10 нафар фахрийлар алоҳида эътироф этилиб, “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.