07.11.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Ammofos-Maxam” АЖда корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан чора-тадбирлар режасига асосан қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Корхонада “Касаба уюшмаси боғи” ташкил этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ушбу боғга бир қатор мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Келгусида корхона ҳудудига иқлим шароитига чидамли кўплаб кўчатларни экиш мақсад қилинган.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан байрам муносабати билан спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиб жамоалар аниқланди.
Ёшларнинг касбга бўлган қизиқишларини ошириш, салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда истеъдодини қўллаб-қувватлаш мақсадида корхонада “Йилнинг энг яхши ёш мутахассиси” танлови ўтказилди. Танлов доирасида “Энг яхши ёш НОА ва А чилангари”, “Энг яхши ёш электр чилангари” ва “Энг яхши ёш пайвандчиси” йўналишларида ёшлар ўзаро беллашдилар.
Иштирокчилар назарий ва амалий босқичларда ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг муносиб ёш мутахассислар аниқланиб, ғолиб ва фаол иштирокчилар АЖ “Ammofos-Maxam” раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Корхона ошхонасида ходимлар учун байрам оши тайёрланиб, дастурхон ёзилди.
Тантанали байрам тадбири 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами арафасида ўтказилиши режалаштирилган.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский