[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

07.11.2025. 7 ноябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Нарзуллаев Зуфар Ғисович ҳамда Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қуривчилари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров очиб берди.

Сўзга чиққанлар касаба уюшмалари тизимининг мамлакат тараққиёти, меҳнаткашлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ҳақида тўхталиб, фидокорона меҳнат қилаётган касаба уюшмалари фаолларини самимий табрикладилар.

Тадбир давомида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан бир гуруҳ касаба уюшмалари ходимлари ва фидокор меҳнаткашларга қимматбаҳо совғалар, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан таъсис этилган “Касаба уюшмалари ҳаракатига 120 йил” кўкрак нишони ҳамда тармоқ касаба уюшмаси республика кенгашининг фахрий ёрлиқлари топширилди.