08.11.2025. Соғлиқни сақлаш тизими фидойиларига “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.
Бугун, 8 ноябрь куни, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг катта мажлислар залида касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирда соҳа фаоллари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимлари ва касаба уюшма фидойилари иштирок этди.
Юртимизда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаол иштироки учун қатор ходимлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Тақдирланганлар орасида Соғлиқни сақлаш вазири А. Ҳудаяров, вазир ўринбосари Э. Баситханова, соҳа фаоллари, шунингдек кўп йиллар давомида тиббиёт муассасаларида самарали фаолият юритиб келаётган касаба уюшма фидойилари ва иш берувчилар ҳам бор.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский