08.11.2025. “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” деган ғоя асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи ҳамда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари Нодир Деҳқонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиков, вилоятдаги касаба уюшма фаоллари, меҳнат фахрийлари ҳамда турли соҳалар вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққан Адиз Бобоев касаба уюшмалари аъзолари ва фахрийларни байрам билан табриклаб, инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ижтимоий давлатнинг энг муҳим тамойилларидан бири эканлигини таъкидлади.
Айни пайтда вилоятда 4 212 та касаба уюшма ташкилоти фаолият юритиб, 800 мингга яқин ходим ва талабаларни ўзи атрофига бирлаштирган. Касаба уюшмалари уларнинг меҳнат, ижтимоий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда, муносиб меҳнат шароитларини яратишда муҳим ўрин тутмоқда.
Тадбирда соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган меҳнат фидойиларига “Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил” эсдалик нишонлари, шунингдек вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан ўтказилган “Энг яхши журналист” кўрик-танлови ғолибларига диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Шунингдек, байрам тадбири чоғида 2 нафар талабага касаба уюшмалари томонидан санаторий йўлланмаси ва стипендия сертификати тақдим этилди.
Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида байрам тадбирлари давом этмоқда.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский