18.11.2025. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий муҳит яхшиланишида муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш hamда турли касалликларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади, десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Qurultoyida белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Кенгаш биносининг фойдаланилмай турган ертўласида замонавий спорт зали ташкил этилди.
Залда ходимларнинг қулай шароитда машғулот ўташлари учун шинам кийиниш хоналари, шахмат, шашки ва бошқа ёрдамчи хоналар мукаммал таъмирланди ва зарур инвентарлар билан жиҳозланди.
Касаба уюшмаларининг 120 йиллик байрами нишонланаётган бу кунларда спорт залининг фойдаланишга топширилгани касаба уюшмалари фаоллари учун муносиб совға бўлди.
Очилиш маросимида Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси А.Ахмедов, аппарат ходимлари ва масъул ташкилотчилар иштирок этишди.
Рамзий алвон лента қирқилгач, меҳмонлар спорт залида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский