[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

19.11.2025. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши жамоаси ҳам ҳамжиҳатлик билан фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 5 гектар майдонда “Касаба уюшма боғи” ташкил этилган бўлиб, бугун ушбу боғга 1500 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бир пайтлар қаровсизликдан ташландиқ ҳолга айланган ушбу ҳудуд Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан боғга айлантирилган эди. Бугун эса у чинакам “Яшил макон”га айланди.

— Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида — шаҳар ва қишлоқларимизда, маҳалла ва гузарларда, таълим муассасаларида ушбу хайрли ишга барча, ёшу-қари, астойдил бел боғлаган, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев. — Биз ҳам ушбу эзгу ишга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида “Касаба уюшма боғи”да мевали дарахт кўчатларини экдик. Ишончим комилки, бу боғ Фарғонанинг энг гўзал, кўз кўрса қувонадиган масканларидан бирига айланади.

Айни пайтда вилоят бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкилот ва муассасаларда кўчат экиш ишлари давом этмоқда.