[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

28.11.2025. Бугун Бухоро стол тенниси федерацияси спорт залида касаба уюшмаларининг 120 йиллигига бағишланган стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятдаги корхона ва ташкилотларда ишловчи 18–35 ёшли ходимлар иштирок этдилар.

Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаоллигини ошириш ва иш жамоаларида спорт муҳитини кучайтиришга қаратилди.

Стол тенниси ходимлар саломатлигини қўллаб-қувватлаш, стрессни камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим спорт тури ҳисобланади.

Касаба уюшмалари 120 йилдан бери меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва ижтимоий кафолатларини таъминлаш ҳамда соғлом меҳнат муҳитини яратиш йўлида изчил фаолият юритиб келмоқда.

Мусобақа якунида ғолиблар диплом, медал ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Беллашувда 200 нафардан зиёд спорт ихлосмандлари иштирок этди.