[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

04.12.2025. Қарши давлат университетида гендер масалалари бўйича аудитнинг тўртинчи босқичини амалга ошириш доирасида ходимлар учун “Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамиятида гендер тенглик масаласи” мавзусида интерактив семинар ташкил этилди.

Тадбирда университетнинг барча факультетлари, бўлим ва марказларидан вакиллар иштирок этиб, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга доир долзарб маълумотлар муҳокама қилинди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Қашқадарё вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Шамшиддин Сатторов ҳамда Фалсафа ва социология кафедраси доценти Зоҳид Боймуродов маъруза қилиб, гендер тенгликнинг ҳуқуқий асослари, халқаро тажриба ва амалий механизмлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Тадбир давомида иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, муҳокамаларда фаол қатнашдилар. Семинар гендер тенглик бўйича университетда амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.