11.12.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч давлат педагогика институтида гендер масалалари бўйича аудит ўтказилди. Ушбу ўрганиш “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларининг амалий ижросини баҳолашга қаратилган бўлиб, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 14-сонли баённомаси асосида ўтказилди.
Федерация вилоят кенгаши меҳнат инспекторлари Музаффар Атабаев ва Эркинбай Байжанов институтдаги шароитлар, ички тартиб-қоидалар ва ходимлар учун яратилган имкониятлар, гендер тенглик тамойилларининг қай даражада татбиқ этилаётгани, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланганлигини ўрганиб чиқдилар.
Ўрганиш давомида институтда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди ва уларни янада такомиллаштириш бўйича қатор тавсиялар берилди.
Шунингдек, институт раҳбарияти ва жамоаси билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонунчилик талабларига риоя этиш каби муҳим масалалар кенг муҳокама қилинди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский