23.12.2025. Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси раҳбарияти, шунингдек давлат органлари, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Комиссия томонидан 2023–2025 йилларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларидаги натижалар муҳокама қилинди.
Шу давр мобайнида Комиссиянинг 11 та мажлиси ўтказилиб, Бош жамоа келишуви ижроси, Халқаро меҳнат ташкилоти лойиҳалари доирасидаги ҳамкорлик ҳамда пахта йиғим-терим мавсумида меҳнат шароитларини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2025 йилда Корея Иқтисодий, ижтимоий ва меҳнат кенгаши билан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилиб, қўшма учрашув ва семинар ўтказилди ҳамда ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Низомга мувофиқ, келгуси уч йил учун Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясига раислик Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерациясига ўтказилиб, Ашуров Отабек Анварович комиссия раиси этиб сайланди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский