[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, аёл зотини эъзозлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик йилларида аёлларимиз, опа-сингилларимизнинг меҳнатини енгиллаштириш, уларнинг салоҳиятидан ижтимоий, маданий ва иқтисодий соҳаларда, бола тарбиясида янада самарали фойдаланиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўз сафларида 6 миллиондан ортиқ аъзони бирлаштирган Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, улар бандлигини таъминлаш, шунингдек, аёлларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқдалар.

Шу билан биргаликда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий равишда “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси ўтказиб келинмоқда.

 

Акция доирасида:

хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш;

жамоа шартномаларига киритиш орқали 2 ёшдан 3 ёшгача фарзандлари бўлган аёлларга касаба уюшмаси ва иш берувчи ижтимоий шериклигида моддий ёрдам кўрсатиш;

нодавлат мулк шаклидаги  корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаш;

Мустақиллик байрами арафасида эҳтиёжманд хотин-қизларга электр маиший техника жиҳозлари олиб бериш;

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан меҳнат жамоаларида байрам тадбирларини ташкил этиш, фаол ва илғор аёлларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояталаб аёлларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларда эҳтиёжманд оилалар аёлларини бепул соғломлаштириш;

санаторийларда ташкил этилган ва замонавий услубда жихозланган “Она ва бола” бўлимларида оналар ва болаларни биргаликда соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Топ рейтинг www.uz

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг. © 2015 Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Портали Сайтдан олинган маълумотлардан фойдаланганда Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг расмий сайти http://kasaba.uz кўрсатиб ўтилиши шарт. Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Тел.:(+99871) 252-21-18 E-mail: info@sfp.uz