26.01.2026. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Навоий вилоятидан бир гуруҳ фаол ёшлар етакчилари пойтахт Тошкент шаҳрига маънавий-маърифий саёҳат уюштирди.
Мазмунли саёҳат давомида улар “Ғалаба боғи” ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи, “Мустақиллик майдони” каби қатор тарихий ва замонавий масканлар билан танишдилар. Шунингдек, тажриба алмашиш ва очиқ мулоқотлар орқали ёшлар етакчилик кўникмаларини янада мустаҳкамладилар.
Навоийлик ёшлар етакчилари мазкур саёҳат улар учун катта мотивация ва илҳом манбаи бўлганини таъкидладилар.
Бундай саёҳатлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Навоийлик ёшлар етакчилари учун ташкил этилган мазкур саёҳат ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилди.
Тошкент шаҳрига саёҳат учун биринчи келишимим, дейди Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ёшлар етакчиси Мадинабону Рахимова: “Мустақиллик йилларида янгидан чирой очган шаҳар манзараларидан баҳраманд бўлдим. Айниқса, янгидан қурилган баланд-баланд бинолар, умуман олганда улуғ тарихимиз ва бугунги тараққиётимизга гувоҳ бўлиб, олам-олам таассурот билан қайтдим. Ана шундай мазмунли ҳордиқ ва зиёрат учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳамда вилоят Кенгаши раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.”
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский