[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

29.01.2026. 2026 йил 26 январь куни Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси раиси кубоги” мини-футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада тизимдаги корхона ва ташкилотларда ишлайдиган ходимлар иштирок этдилар.

Мини-футбол мусобақаси жамоалар ўртасида кўтаринки руҳ ва катта қизиқиш билан ўтди. Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни “Узаэронавигация” маркази ДУК эгаллаган бўлса, 2-ўринни “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ ва 3-ўринни “Uzbekistan Airways” АЖ жамоалари қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақанинг “Энг яхши дарвозабон”и — Одилов Одил (“Узаэронавигация”), “Энг кўп тўп урган ўйинчи” — Носиров Элдор (“Узаэронавигация”) ҳамда мусобақанинг “Энг яхши ўйинчи”си — Тоиров Жавоҳир (“Uzbekistan Airways Technics”) ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Мини-футбол мусобақаси бўйича тақдирлаш маросимида Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Н. Муллабеков томонидан ғолибларга кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур мусобақа авиация тизими ходимлари ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавийлик руҳини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.