[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

23.02.2026. Тошкент архитектура-қурилиш университетида касаба уюшмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув университет касаба уюшмаси раиси Феруза Касимова бошчилигида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Сайдалиев Хусниддин Камолович ҳамда Тармоқ республика кенгаши бош мутахассиси Хошимова Дилдора Темуровна иштирок этди.

Учрашув давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, жамоа шартномаларининг аҳамияти, меҳнат низоларини ҳал этиш механизмлари, ҳуқуқлар бузилган тақдирда мурожаат қилиш тартиби, бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш имкониятлари ҳамда дам олиш масканларига йўлланмалар ажратишдаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазкур учрашув ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ва касаба уюшмалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.