[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

19.03.2026. Юртимизда эзгулик ва саховат айёми — Наврўз ҳамда муборак Рамазон арафасида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари янада фаоллашди.

Хоразм вилоятида ҳам бу хайрли ташаббуслар давом этмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Гулсара Қурбонбоева Урганч туманидаги Оқ-олтин, Қипчоқ, Араблар, Боғдорчи, Кўҳна Овул, Жайҳун, К. Отаниёзов, Юқори Овул каби маҳаллаларда бўлиб, ўнга яқин эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди.

Уларга байрамона совғалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Бу каби эзгу ишлар:
— инсонпарварлик ва саховатни намоён этади
— жамиятда меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди
— эҳтиёжманд оилаларга ҳақиқий қўллаб-қувват бўлади

Наврўз ва Рамазон — фақат байрам эмас, балки инсон қадрини улуғлаш, бир-биримизга меҳр кўрсатиш айёмидир.