06.04.2026. Тахиатош иссиқлик электр станциясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида меҳнат муҳофазасига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши меҳнат техник инспектори Б. Утепбергенов, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш вазирлигининг давлат меҳнат техник инспекторлари М. Тажетдинов ҳамда Д. Базарбаев иштирок этди.
Семинар давомида Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Жумладан, корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини йўлга қўйиш, ходимларни ўқитиш ва йўриқномалар ўтказиш, уларнинг билимларини текшириш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил институти фаолиятини такомиллаштиришга оид янги низомлар мазмун-моҳияти юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, касб касалликлари профилактикаси ҳамда меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини самарали жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар якунида иштирокчиларга қонунчилик талабларига риоя қилиш, иш жойларида хавфсизлик маданиятини ошириш ва меҳнат муҳофазаси тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Мазкур ўқув-семинар иштирокчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, иш жойларида хавфсиз ва соғлом меҳнат муҳитини таъминлашга хизмат қилади.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский