06.04.2026. Металлурглар маданият саройида “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда комбинат Бошқаруви раиси Баҳодир Абдуллаев ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева томонидан 2025 йилги жамоа шартномаси ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этилди.
Ҳисоботларда қайд этилганидек, ҳисобот даврида ижтимоий шериклик асосида ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда ижтимоий кафолатларни таъминлаш йўналишида муайян натижаларга эришилди.
Тадбирда Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Талъат Усмонов иштирок этиб, соҳани ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар ҳақида фикр билдирди.
Конференция якунида делегатлар томонидан 2025 йилги жамоа шартномаси ижроси қониқарли деб топилди. Шунингдек, 2026–2028 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди.
Мазкур конференция ижтимоий шериклик механизмларини янада мустаҳкамлаш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский