[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

09.04.2026. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасининг навбатдаги тингловчилари тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ҳамда Федерациянинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, шунингдек, “Навоий кон-металлургия комбинати ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ходимлари касаба уюшмаси кенгашларининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича бўлим мудирлари ва масъул ходимлари бўлишди.

Ўқув иштирокчилари Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидовнинг “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги бош устувор йўналишлардан бири бўлган Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида” мавзуидаги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудовнинг “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ва уни амалиётда қўллаш”, Республика Маънавият ва маърифат маркази илмий ходими, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент Шахло Ахророванинг “Маънавият – миллат кўзгуси”, “Ташкилотларда маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги маърузаларини тингладилар.  Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети Умумтаълим фанлар ва маданият  кафедраси ўқитувчиси Бобур Иззатуллаевнинг “Ўзбекистон – 2030стратегияси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тошкент шаҳрида янги қад ростлаган Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси музейи билан танишув иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати