09.04.2026. Бугун таълим ва фан соҳаси фидойиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, тизимдаги долзарб вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2026 йил 8 апрель куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши юқори савияда ташкил этилди. Тадбир замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда, видеоселектор шаклида ўтказилди. Бу эса республикамизнинг турли ҳудудларидаги кенгаш аъзолари ва масъул ходимларнинг муҳокамаларда масофадан туриб фаол иштирок этишини таъминлади.
Мажлис кун тартибидан жами 10 та масала ўрин олди. Унда асосан Самарқанд ва Тошкент вилоятлари туман (шаҳар) бўлинма кенгашларида Устав талабларига риоя қилиниши, молиявий интизом ва бюджетдан тўғри фойдаланиш ҳолати юзасидан тузилган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари кўриб чиқилди. Шунингдек, касаба уюшмаси бюджетининг 2025 йилги ижроси якунлари ҳамда Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти бўйича аввал қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан маълумотлар эшитилди.
Таҳлиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди ҳамда фаолиятни янада такомиллаштиришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Ижроия қўмитасининг қарорлари қабул қилинди. Масъулларга жойлардаги вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, ташкилот раислари ва бухгалтерлари иштирокида молиявий ва ташкилий масалалар бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш ҳамда тизим фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский