01.04.2015. Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан Янгиариқ туманида “Фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазаси ва меҳнатга оид муносабатлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил қилинди. Ўқув семинарни туман ҳокими Камолбек Собиров олиб борди.
Анжуманда Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг масъул ходимлари қишлоқ хўжалигида “Меҳнат муҳофазаси қоидаларини таъминлаш бўйича фермернинг мажбуриятлари”, “Қишлоқ хўжалик ишларини бажаришда ёшларнинг меҳнат хавфсизлиги”, “Механизациялаштирилган дала ишларида ва механизациялаштирилмаган (қўл меҳнати билан бажариладиган) ишларни бажаришда хавфсизлик чоралари” каби мавзуларда маъруза қилдилар.
Ўқув-семинарда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Р.Жабборов, АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Т.Бозоров сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.