[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

19 июнь куни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Сувхўжаликназорат” инспекциясида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари учун “Ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва йўлланмаларни тақсимлаш тартиби” ҳамда “Ижтимоий шериклик асосида жамоа шартномасининг бажарилишини ташкил этиш” мавзуларида амалий семинар ўтказилди.

Семинар давомида меҳнат жамоаларида ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш, ходимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда касаба уюшмаларининг фаолият самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари малакасини оширишга қаратилган семинарда мутахассислар томонидан иштирокчилар учун мавзулар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати