22.07.2026. Жорий йилнинг 22 июль куни Қарши шаҳридаги Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхонасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида «Энг фаол ёш китобхон» кўрик-танлови ўтказилди.
Мазкур танловнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган давлат сиёсати вазифаларини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшишдан иборат бўлди.
Танлов иштирокчилари икки шарт асосида беллашдилар. Биринчи шартда улар тест синовларини бажарган бўлсалар, иккинчи шартда бадиий адабиётлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндалари ижоди ҳамда мутолаа маданиятига оид саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.
Тадбир давомида китоб мутолааси ёшларнинг маънавий-ахлоқий камолотини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда юрт тараққиётига дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.
Танлов якунида ғолиблар ва барча иштирокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан дипломлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский