[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]
35 yil

19.11.2026. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани насос станциялари ва энергетика бошқармасида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ўтказилган ўқув машғулотларида меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этиш, иш жойларида техника хавфсизлигини таъминлаш, электр қурилмалари ва насос ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, фавқулотда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ходимларга ишлаб чиқариш жараёнида шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, касб касалликлари ва ишлаб чиқариш жароҳатларининг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишнинг аҳамияти ҳақида тушунча берилди.