[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа ОАВ билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказади.

“Энг фаол ёш банк ходими”, “Энг фаол ёш маданият ходими”, “Энг фаол ёш тадбиркор”,  “Энг фаол ёш фермер”, “Энг фаол ёш шифокор”, “Энг фаол ёш архитектор”, “Энг фаол ёш дастурчи”, “Энг фаол ёш олим”, “Энг фаол ёш темирйўлчи”, “Энг фаол ёш авиаходим”, “Энг фаол ёш геолог”, “Энг фаол ёш кимёгар”, “Энг фаол ёш кончи”, “Энг фаол ёш машинасоз”, “Энг фаол ёш металлург”, “Энг фаол ёш энергетик” номинациялари бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун касаба уюшмасига аъзо турли соҳаларда фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган фаол ёш мутахассислар таклиф этилади.

Танловда қатнашиш учун танлов номинацияси номи кўрсатилган ҳолда талабгор ўзи меҳнат қилаётган корхона касаба уюшмаси қўмитасига қуйидагиларни тақдим қилади:

– иш фаолиятига оид ва эришган ютуқларини акс эттирувчи, тегишли ташкилот раҳбари томонидан имзоланган тавсифий тавсиянома;

– маълумотнома-объективка;

– паспорт нусхаси;

– 2 та (3,5х4,5) оқ фондаги рангли фотосурат (электрон нусхаси билан бирга);

– ўз меҳнат фаолиятида эришган ютуқларини  акс эттирувчи ҳужжатлар;

– яшаш манзили, уй ва иш телефонлари;

– қўшимча равишда ижодий, бадиий ва илмий ишлари нусхалари, янги ишланма ва лойиҳалари, лойиҳани татбиқ қилиш механизми ва унинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироки тўғрисидаги тавсиялар тақдим этилиши мумкин.

Асосий мукофот

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ғолиблари орасидан сараланган мутахассис, яъни янги ишланма ва лойиҳаларига эга бўлган, лойиҳаси самарадорлиги натижасида республика иқтисодиётига ҳисса қўшиладиган, ижтимоий-сиёсий фаол бир нафар ёш мутахассис касаба уюшмаларининг гранти билан тақдирланади.

Танловда ҳар бир йўналиш бўйича 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгашининг эсдалик совға ҳамда дипломлари билан тақдирланади.

Танлов тўрт босқичда:

I босқич – 20-30 май кунлари корхона, ташкилот ва муассасаларда;

II босқич – 1-15 июнь кунлари туман (шаҳар) миқёсида;

III босқич – 15-30 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

IV босқичиюль ойида республика-тармоқлараро миқёсида ўтказилади.

Танлов ғолибларига мукофотлар 2015 йил сентябрь ойида ташкил этиладиган “Ёш мутахассислар” III республика форумида тантанали равишда топширилади.

Танлов мезонлари билан бу ерда танишиш мумкин.

Танлов тўғрисида қўшимча маълумотлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси ва “Камолот” ЁИҲнинг ҳудудий бўлинмалари ва республика кенгашлари орқали берилади.

Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг (+998 71) 256-76-57, 256-48-81 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.