[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.06.2015. Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги «Толариқ» маҳалласида янги болалар майдончасининг фойдаланишга топширилиши байрамга айланиб кетди. «Ўзбекцирки» артистлари томонидан ижро этилган турли томошаларни нафақат болалар, ота-оналар ҳам мириқиб томоша қилишди.

— Маҳалламизда 3 минг 672 киши истиқомат қилади, — дейди «Толариқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳалима ­Исмоилова. — Болалар майдончаси ташкил этилган жой илгари қаровсиз ҳолда ётарди. «Касаба уюшмалари  — болаларга» акцияси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда Миробод туман ҳокимлиги томонидан  қуриб берилган ушбу маскан болажонларимизга ҳақиқий байрам сов­ғаси бўлди. Маҳалламиз ота-оналари номидан ҳомийларга миннатдорлик билдираман.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ­раиси Танзила ­Нарбаева, Миробод туман ҳокими муовини Моҳира Раҳимбердиева мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида нав­қирон авлод камолоти ва истиқболи йўлида ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлашди.

Шундан сўнг Федерация Кенгаши ­раиси Ҳалима Исмоиловага болалар майдончаси рамзий калитини ҳамда шу маҳаллада истиқомат қилувчи 20 нафар кам таъминланган оила фарзандларига спорт анжомларини совға сифатида топширди.

— 128-мактабнинг 3-синфини аъло баҳолар билан тугатдим, — дейди Муборак Алимова. — Барча тенгдошларим қатори болалар майдончаси очилишини интизорлик билан кутдим.  Ушбу байрам совғасига аъло ўқишимиз ва хул­қимиз билан жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

«Толариқ»да байрам давом  этмоқда.