09.07.2015. Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари якунига етиб бормоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 9 июль куни Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи якунларига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбир олдидан танлов иштирокчиларининг тармоқ бўйича ҳудудий босқичларида юқори ўринларни эгаллаган бошланғич ташкилотлар фаолияти бўйича кўргазма намойиш этилди.
Тадбирда “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг якуний натижаларига кўра, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш, бандликка кўмаклашиш, меҳнаткашлар ва уларнинг фарзандлари саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат жамоаларида маданий-маърифий ва спорт ишларини ташкил этиш борасида самарали натижаларга эришаётган, корхона ижтимоий ҳаётида муносиб ўрин эгаллаб, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашга эришаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари аниқланиб, муносиб тақдирланди.
Ғолиблар танловнинг республика-тармоқ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.